Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича “magistr.edu.uz” электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмагани сабабли рад этилган. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этган.

Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:

давлат гранти — 3 238 нафар;
тўлов-контракт — 3 155 нафар.

Талабгорлар натижаларни “magistr.edu.uz” электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.