31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Ушбу санани нишонлаш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Президенти томонидан 2001 йилнинг 1 май куни қабул қилинган эди.
Фармонга кўра, ушбу кун ҳар йили пойтахт Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуида ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан бугун Тошкент шаҳридаги Амир Темур кўчасининг Боғишамол кўчасидан Шаҳристон кўчасигача бўлган қисми ёпилди.
Мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 97, 150, 24, 50, 51, 63, 91, 93, 95, 140, 67-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати эса чизмада кўрсатилган кўчалар орқали ташкил этилган.