Ўзбекистон мактабларида танлов синфлари ташкил этилади

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғига асосан умумий ўрта таълим муассасаларида анъанавий синфлар билан бирга вариатив ўқув режаси асосида ўқитиладиган танлов синфлари ҳам ташкил этилади. Ушбу амалиёт вазирнинг “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2023-2024 йилига мўлжалланган вариатив ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 215-сонли буйруғи асосида амалга татбиқ қилинди.

Унга кўра, 3 турдаги – ўзбек, рус ва қардош тилларда бўлган умумий ўрта таълим муассасалари учун алоҳида вариатив режалар тақдим этилди.

Буйруқда, шунингдек белгиланган ҳафталик дарс соатлари ҳам келтирилган. Танлов синфи бир нечта йўналишда умумий ўрта таълим муассасаларининг 7-11-синф ўқувчилари учун ихтиёрий равишда ташкил этилади. Буйруқда танлов учун жами ҳисобда 18 та йўналиш таклиф этилган.

Йўналишларнинг тўлиқ рўйхати ва уларга ажратилган дарс соатлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.