Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан мажлисда тортишиб, омма эътиборига тушган Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова калтаклаб кетилган.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда унинг синглиси маълумот тарқатди.
Унинг сўзларига кўра, Турсунова бошқа бир ўқитувчининг оила аъзолари томонидан калтакланган. Айни пайтда у шифохонада экани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида директорнинг ҳоким билан тортишган видеоси тарқалган ва у етти суткага қамалгани ҳам маълум бўлганди.