Франция бош вазири Элизабет Борн якшанба куни тамаки маҳсулотларига солиқ 2024 йилда оширилмаслигини маълум қилди, бироқ тез орада мамлакатда бир марталик электрон сигареталар тақиқланишини тасдиқлади, деб ёзмоқда Кazinform мухбири.
Франция вазирлар кабинети раҳбарининг баёноти мамлакатнинг 2024 йилги бюджети бўйича ишлар якунланиши чоғида айтилди.
«Бу йил биз тамаки маҳсулотларига солиқни оширдик, кейинги йил эса уни оширишни режалаштирмаяпмиз», — деди бош вазир Э.Борн. Франция бош вазирининг сўзларига кўра, бу ҳукумат «тамаки истеъмолига тўлиқ эътибор қаратмайди» дегани эмас.
Э.Борн тамаки ҳар йили 75 минг кишининг ўлимига сабаб бўлаётганини таъкидлади. «Бу жуда катта рақам ва жиддий соғлиқни сақлаш муаммоси. Шу маънода ҳукумат тез орада чекишга қарши янги миллий режани, жумладан, ёшларда ёмон одатларни уйғотувчи бир марталик электрон сигареталарни тақиқлашни ҳам жорий қилади», — деди у.