Кеча, 4 сентябрь куни СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 2 нафар талаба қиз жароҳатлангани ҳақида туман ҳокимлигига таяниб хабар бергандик.
Бугун, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Шамсутдиновга кўра, ҳолат бўйича ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш очилган.
Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.
Маълумот ўрнида, Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалининг ўқув биноси собиқ Самарқанд давлат институти академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган.