Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбулда кучли ёмғир ёғиши оқибатида тошқинлар юз берди, икки киши қурбон бўлган. Бу ҳақда губернатор Довут Гул хабар бермоқда. Унинг қайд этишича, ярадорлар ва ўлганлар меҳмонхоналарда дам олаётган бўлган.
Ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларнинг бир қисми дарёга айланган, жамоат транспорти фалаж аҳволга келиб қолган.
Арнавуткёй ва Бошакшеҳир туманлари энг кўп зарар кўрди, дея хабар бермоқда TRT телеканали. Қидирув ишларига икки юз киши, вертолётлар ва автомобиллар жалб этилган.
Маҳаллий ҳокимият одамларни уйда қолишга чақирмоқда. Ҳозиргача аҳолидан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.