Қашқадарёлик инспектор ёрдамчиси тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Қарши шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ “Равоқ” маҳалласи профилактика инспекторининг ёрдамчиси Мурод Тошназаровнинг аёли тўрт нафар эгизак чақалоқларни дунёга келтирган.
Мурод Тошназаров турмуш ўртоғи Мафтуна Тошева билан 2019 йилнинг октябр ойида оила қурган, улар бир куннинг ўзида 4 нафар ўғилнинг ота-онасига айланди. Эгизаклар Тошкент шаҳридаги Республика перенатал марказида дунёга келган ва уларнинг ҳар тўрталаси соғлом экани айтилмоқда.