Президентнинг тегишли қарорлари билан соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарлар тайинланди.
Фаррух Шарипов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори эди.
Фарходжон Ташпулатов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у «Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари эди.
Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси директори эди.