Халқаро олимлар жамоаси мия ҳужайраларининг илгари номаълум турини топди. Улар нейронлар ва астроцитлар орасида мавжуд бўлиб, иккаласининг хусусиятларига эга, шунинг учун улар неврологик функцияларда фаол рол ўйнаши ва атрофдаги асаб тўқималарига таъсир қилиши мумкин.
Aстроцитлар елим каби нейрон каналларни ўраб олган мия ҳужайраларидир. Узоқ вақт давомида улар бутунлай пассив ва фақат нейронларни ҳимоя қилиш учун керак деб ҳисобланган. Aммо кейинчалик маълум бўлдики, астроцитлар миядаги асосий нейромедиатор бўлган глутаматни чиқариб, нейронларнинг фаоллашишига ҳисса қўшади.
Буюк Британия ва Европа олимлари янги тадқиқот давомида сичқонлар миясида илгари номаълум бўлган “гибрид” ҳужайраларни топдилар. Улар гиппокампдаги тўққизта астроцит тўпламини аниқладилар ва эътиборларини улардан бирига қаратдилар. У алоҳида локализация қилинган ва махсус молекуляр механизмларга эга эди.
«Бу нейронларнинг фаоллигини модуляция қилувчи, шунингдек, нейронларнинг алоқа ва қўзғалиш даражасини назорат қилувчи ҳужайралардир», деб тушунтирди неврологлар.
Гибрид ҳужайралар йўқ қилингандан сўнг, сичқонларда хотира муаммолари пайдо бўлди. Келажакда олимлар глутаматергик астроцитларнинг (шундай ном берилган) Aлцгеймер касаллиги ва хотира билан боғлиқ бошқа касалликларнинг ривожланишидаги ролини ўрганиш ниятида.