Самарқандга “Ҳамдўстлик Маданият пойтахти” мақоми берилди

10-14 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида МДҲ Ижодий ва илмий зиёлилари форуми ҳамда мазкур форум доирасида МДҲ Давлат ахборот агентликлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

МДҲ Ижодий ва илмий зиёлилари форуми йиғилишларида 2024 йилда Самарқанд шаҳрига “Ҳамдўстлик Маданият пойтахти”, Тошкент шаҳрига “Ҳамдўстлик Ёшлар пойтахти” мақоми берилди.

Шу билан бирга, форум доирасида “Самарқанд – Ҳамдўстлик маданият пойтахти” номли тақдимот бўлиб ўтди.