Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида одам савдоси учун қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Қидирувдаги шахс Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан қўлган олинган. У Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан 2016 йилдан буён қидирувда бўлган.
Бундан ташқари, Манғистов вилоятида яшовчи шахс бир неча йил давомида алдаб, 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросини меҳнат эксплуатациясига олиб келгани аниқланган. Ҳозирда жабрланувчига ёрдам кўрсатилмоқда.
Туркистон вилоятида ҳам 53 ёшли Ўзбекистон фуқаросини беш йилдан ортиқ меҳнат эксплуатацияси учун ноқонуний равишда ушлаб турган икки деҳқон хўжалиги раҳбари аниқланиб, қўлга олинди. Эркакнинг паспорти олиб қўйилган ва у 2017 йилдан бери қорамол боқишга мажбур бўлган.