Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро низо келиб чиқди



Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро можаро Канада ҳудудида Сикхлар етакчиси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлдирилиши туфайли келиб чиқди, деб хабар бермоқда CNN.

Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат разведка хизматларида Нижарнинг ўлимини Ҳиндистон билан боғловчи “ишончли” далиллар борлигини айтганидан сўнг, Канада олий даражадаги ҳинд дипломати Паван Кумар Райни мамлакатдан чиқариб юборди.

«Сўнгги бир неча ҳафта ичида Канада хавфсизлик хизматлари Ҳиндистон ҳукумати агентлари ва Канада фуқароси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлими ўртасидаги эҳтимолий боғлиқлик ҳақидаги ишончли даъволарни фаол равишда текширмоқда», – деди Трюдо душанба куни Парламентда.