Ogoh bo'lingOdamlar orasidaTurli mavzuda

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган чақалоғини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг Zamon информацион дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, аёл турмушидан ажрашган бўлиб, бошқа бир кишидан ҳомиладор бўлган. Туғилажак фарзандини эса яқинларидан яшириш мақсадида сотмоқчи бўлган.

У болани 50 миллион сўмга сотиш бўйича келишганидан сўнг харидор аёл билан доимий алоқада бўлиб турган. Чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқиб, олдиндан келишилган пулни олаётган вақтида эса далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши Самарқанд вилояти Оқдарё тумани судида кўриб чиқилган бўлиб, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан, 57-моддани қўллаб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ko'proq yuklang

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button