Охирги икки кунда Грузияда доллар курси 2,60 ларидан 2,70 ларигача ошиб кетди ва кўтарилишда давом этмоқда.
Ўтган ҳафтада АҚШ Грузиянинг собиқ бош прокурори, ҳозирда бизнесменга айланган Отар Парцхаладзега қарши персонал санкциялар киритган эди. Россия фуқаролигига эга Парцхаладзега нисбатан ФСБ ундан Грузияда сиёсий қарорлар қабул қилишда фойдаланади деган айбловлар мавжуд.
Аввалига Грузия Марказий банки Парцхаладзе қарши санкциялар ижро қилиниши, унинг Грузия банкларидаги депозит ва ҳисоблари блокланишини маълум қилди. Лекин бир кун ўтмай, Парцхаладзенинг ҳимоясига отланган ҳукумат ва ҳукмрон партиянинг босими остида Марказий банк ўз қарорини бекор қилиб Парцхаладзега санкциялар Грузия суди қарори бўлгандагина кучга киришини эълон қилди.
Марказий банк қароридан норози бўлган учта Кенгаш аъзоси протест тарзида Марказий банкни тарк этди. Ҳозирда Марказий банк квлоум йўқлиги учун амалда бошқарувсиз қолган.
Бу орада Грузиянинг барча йирик банклари, улар орасида акциялари халқаро биржаларда котировка қилинадиган TBC Bank ва Bank of Georgia ҳам бор, Марказий банкнинг қарорини тан олмасликлари, АҚШ санкцияларига амал қилишда давом этишлари, хусусан Парцхаладзе ҳисобларини блоклашларини маълум қилишди.
Ҳукумат вакили давлат хмзматлари агентлигининг Парцхаладзенинг грузин фуқаролиги бекор қилинишини орқали вазиятдан чиқиш мумкинлиги ҳам ҳеч қандай ўзгариш ясамади.
Президент Зурабишвили Марказий банк раиси Турнавани истеъфога чиқишга чақирмоқда. Ўзи ҳукуматнинг одами ҳисобланган Турнаванинг Марказий банкка келиши ХВЖ билан жиддий муаммоларни яратганди.
Жамоатчилик юзага кедган ноаниқлик шароитида Парцхаладзе пулларини четга олиб чиқиб кетаётган бўлиши мумкинлиги, грузия валютасининг қадрсизланиши давом этишидан хавотирда.
АҚШ давлат департаменти, Халқаро валюта жамғармаси огоҳлантириш мазмунидаги баёнотлар билан чиқиш қилишган. Грузия Марказий банкининг ўзига нисбатан иккиламчи санкциялар қўлланилиши мумкинлиги ҳам соқит қилинмаяпти.
Россия орбитасида қолаётган постсовет давлатларида ўғри-олигарх ва чўнтаклар манфаатлари учун ҳукуматнинг давлатга зиён етказишга олиб келадиган ҳаракатларни амалга ошириши одатий ҳолат ҳисобланади.