Афғонистоннинг Парвон вилоятида 12 ёшли қиз номаълум қуролли шахслар томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Манбаларга кўра, ярим тунда қиз яшайдиган хонадон томига тошлар отилган. Нима бўлаётганини билиш учун томга чиққан қизга ов қуролидан ўқ узилган. Оқибатда жабрланувчи кўкрак соҳасидан яраланган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қизнинг оила аъзоларининг ҳеч ким билан “шахсий душманлиги” бўлмаган. Ҳозирча қотиллик сабаблари ва айбдорлари маълум эмас. “Толибон” ҳолат юзасидан расмий маълумот бермаган.
Таъкидланишича, Парвон вилоятининг турли ҳудудларида қуролли ўғирлик ва сирли қотилликлар кўпайган.