Тошкент шаҳридаги «Ҳамза» темирйўл ҳудудида 18 ёшли йигитни вагон устида 27 минг волт кучланишдаги электр токи урди.
Аниқланишича, йигит «селфи» қилиш учун вагон устига чиққан бўлган.
«20 сентябрь куни соат 19:05 да воқеа содир бўлган. Навбатчилик вақтида бизга хабар келиб тушди. Зудлик билан етиб келдик. Йигит нарвон орқали тепага чиққан. У ерда 2 та ток уриши юз берган. Биринчи ёрдам бердик», — дейди темирйўл маъсулларидан бири.
Шифокорларнинг хабар қилишича, йигит танасининг 98 фоиз куйиш ташхиси билан аҳволи ўта даражада оғир бўлиб турибди.
Ҳолат юзасидам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.