“Вояга етмаган шахсларга оталиққа олаётган мутасаддиларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Оила-маҳалла-мактаб-мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида улар билан якка тартибда ишлаш учун мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартиби жорий этилади.
Вояга етмаган шахсларни оталиққа олаётган мутасаддиларнинг асосий вазифаси этиб — ҳар бир тарбияси оғир ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида улар билан якка тартибда ишлаш белгиланади.
Вояга етмаган шахсларга оталиққа олаётган мутасаддиларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда вояга етмаган шахсларни оталиққа олаётган мутасаддиларни рўйхатларини шакллантириш чораларини кўради.