Чекиш ҳужайраларнинг қаришини тезлаштиради

Гонконгдаги Хитой университети олимлари чекиш ҳужайранинг қаришини тезлаштиришини аниқлашди.

Миланда бўлиб ўтган Европа респиратор жамиятининг халқаро конгрессида тақдим этилган тадқиқот ишларига кўра, бу теломерларнинг қисқариши туфайли юзага келади.

Тадқиқотда деярли 500 минг кишининг маълумотлари таҳлил қилинди. Кейин тадқиқотчилар ота-онадан ўтиб келаётган генлардаги ўзгаришларни кўриб чиқадиган Менделеев рандомизацияси усулидан фойдаланишди.

Олимлар чекиш оқ қон ҳужайралари теломерларининг узунлигини қисқартириши мумкинлигини аниқлашди. Теломер узунлиги тўқималарнинг ўз-ўзини тиклаши, янгиланиши ва қариши кўрсаткичидир. Бошқача қилиб айтганда, чекиш қариш жараёнини тезлаштиради ва мазкур ёмон одатни тарк этиш бу хавфни сезиларли даражада камайтиради.

Теломерлар хромосомаларнинг эскиришига тўсқинлик қилади. Ҳар сафар ҳужайра бўлинганида, теломерлар бироз қисқаради, қариш ёки касаллик пайтида шунчалик қисқа бўладики, ҳужайра шундан кейин бўлинмай қолади.