Қарағандада сув тошқини юз берди

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳари кўчалари ёққан кучли ёмғир туфайли сув остида қолди. Бу ҳақда tengrinews.kz. хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Қарағанданинг канализацияси сув оқимига бардош бера олмаётганини кўрсатадиган кўплаб видеолар тарқалмоқда. Табиий офат оқибатида шаҳар марказидаги кўчалар, автомобиллар ва жамоат транспорти сув остида қолган. Фуқаролар кўчаларда тизза бўйи сув кечишга мажбур бўлмоқда.

Қарағандада жорий йилнинг август ойида ҳам кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳар кўчалари сув остида қолган эди, дейилади хабарда.