Физика бўйича Нобель мукофоти Пьер Агостини, Ференц Краус ва Анн Л’Юльега берилди. Улар электронлар ва ёруғлик табиатини тадқиқ қилгани учун юқори мукофотга сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform ХАА ВВC Newsга таяниб.
Нобель қўмитаси аъзолари лауреатларнинг аттосекундлик физикага қўшган ҳиссасини юқори баҳоладилар: молекуляр ўзаро таъсир даражасида материя билан нима содир бўлишини тушуниш учун олимлар лазер импулсининг миллиарддан бир қисмигача давом этадиган лазер импулслари билан ишладилар.
Ушбу импулслар атом ичидаги электронларнинг ҳаракатини ўрганиш учун ишлатилади. Бу жорий йилда иккинчи Нобель мукофотидир.