Нобель мукофотининг кимё бўйича совриндорлари номи маълум бўлди

Нобель қўмитаси 4 октабрь куни Нобель мукофотининг кимё бўйича совриндорларини эълон қилди.

Улар Мунги Бавенди, Луис Брюс ва Алексей Екимов. Олимлар “квант нуқталари кашфиёти ва синтези учун” нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда Нобель жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Нанозаррачалар ва квант нуқталари светодиодли лампалар ва телевизор экранларида қўлланилади. Улар саратон тўқимасини олиб ташлаш бўйича операцияларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Олимлар квант нуқталарини, яъни нанозаррачаларни яратиш орқали кашфиёт қилишди.

“Бу заррачалар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ўз нурини телевизор экранлари ва светодиодли лампалар оқали тарқатади. Улар кимёвий реакцияларни катализлайди ва уларнинг ўта ёруғлиги жарроҳ учун ўсимта тўқимасини ёритишда асқатиши мумкин.