АОКА бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзгидромет Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев бу саволга жавоб берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, 2023-2024 йил қиш мавсумида 2023 йил январдаги каби жуда паст даражадаги аномал совуқ ҳарорат кутилмалари мавжуд эмас.
Аммо бир ҳолатда бўлса ҳам шимолдан ривожланган совуқ атициклонларнинг минтақага кириб келишида республиканинг катта қисмида ҳароратларнинг -7…-12 даража совуққача, шимолда эса -17…-22 даража совуқликка пасайиш тўлқинлари вужудга келиш эҳтимоли борлигини айтиш мумкин.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январида совуқ антициклоннинг республикада чуқурроқ кириб келиши фонида республика катта қисмида харорат -17…-22 даражагача пасайган эди.