Давлат даромадига олинган товарлар онлайн аукцион савдога қўйилади

Энди божхона органлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд қарорига биноан давлат даромадига олинган мол-мулклар аукционга қўйилади, дея хабар бермоқда Божхона Ахборот хизмати.

Буни «Божхона сервис» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бўлимлари «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали амалга оширишади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрь куни қабул қилинган 526-сон қарорида назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотишнинг хусусий операторлар томонидан ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди.