Ўсмирлар ижтимоий тармоқлардан кунига 5 мингтагача пост қабул қиладилар

Ҳозирги америкалик ўсмирлар смартфон билан ўтказиладиган вақтининг кўп қисмини ижтимоий тармоқларга бағишлашар экан. Common Sense Media ва Мичиган университетининг C.S.Mott болалар касалхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатди.

Биринчи ўринда TikTok туради, бу сарфланадиган барча соатларнинг ярмидан кўпини ташкил қилади. Шу сабабли хизмат маъмурияти ўсмирларнинг аккаунтлари учун кунига 1 соатлик иш лимитини жорий этишга қарор қилди ва улар учун тунги вақтда билдиришномаларни ўчириб қўйди.

Тадқиқотда 9 кун давомида 11-17 ёшли 203 нафар ўсмир иштирок этди. Улар кунига ўртача 4 соатни қўлларида смартфон билан ўтказишган, бироқ айрим ҳолларда бу кўрсаткич 16 соатга етган. TikTokдан кунлик фойдаланишнинг 40 фоизини ташкил қилди. Кейинги ўринларда YouTube ва Instagram турибди.

Ўсмирларнинг фаоллик даражаси улар қабул қилган постлар сони билан чамбарчас боғлиқ. Маълум бўлишича, уларнинг ярмидан кўпи кунига 237 та пост ўқийди, бироқ 5 мингга яқин пост кўрганлар ҳам бор. Ўсмирларнинг деярли 60 фоизи тунда смартфондан фойдаланишади ва деярли барча болалар мактаб дарсларида телефондан фойдаланадилар.