«Ботаника боғи» ҳам ҳокимят чангалига ўтмоқда

Давактив агентлиги ишлаб чиққан Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистондаги барча истироҳат боғлари ҳокимликлар ҳузурида тузиладиган «Истироҳат боғларини бошқариш дирекцияси»га ўтказилади.

Дирекциялар истироҳат боғларида савдо, пуллик хизмат кўрсатиш, объект ва ер участкаларини ижарага бериш ваколатига эга бўлмоқда.

Лойиҳага кўра, Фанлар академиясига қарашли ноёб дарахт, ўсимлик турлари мавжуд бўлган Тошкентдаги ноёб «Ботаника боғи»и ҳам ҳокимиятларнинг чангалига топширилиши мумкин.

Расул Кушербаев ва бошқа фаоллар жамоатчиликни бу масалага жим қараб турмасликка чақирди.