Хабар берилишича, Бухоро вилояти, Жондор туманининг Баҳористон маҳалласидаги қишлоқлардан бирида нохуш ҳодиса рўй берди.
Икки қаватли уй қурилишида ишлаётган 4 нафар уста нарвонни кўтариб, айлантираётган вақтда, юқори кучланишли электр токига тегиб кетган.
Натижада 30 ёшлар атрофидаги икки нафар эркак воқеа жойида вафот этган. Яна икки нафар қурувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир авҳолда қолмоқда.
Ҳолат юзасидан Жондор туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.