Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимига сайланди

Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайланди

Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.

С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.