Иссиқ сув ҳисоблагичлари учун «Телеграм-бот» яратилди

Иссиқ сув ҳисоблагичлари учун “Телеграм-бот” яратилди. Ботдан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш ҳамда ҳисоблагич кўрсаткичларини бир неча дақиқада у орқали юбориш мумкин.

Лойиҳа “Veolia Energy Tashkent” компаниясига тегишли бўлиб, улар иссиқ сув ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини юбориш учун “Телеграм-бот»ни ишга туширди. Бот ёрдамида ҳисоблагич кўрсаткичларини жўнатиб, маълумотларни олиш мумкинлиги айтилмоқда.

@vet_pokazaniya_bot ботидан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш ҳамда ҳисоблагич кўрсаткичларини бир неча дақиқада у орқали юбориш мумкин. Маълумотни жўнатиш учун шахсий ҳисоб ва телефон рақамни юбориш керак. Маълумотларни олгандан сўнг, “Телеграм-бот” тасдиқлаш учун сўров юборади.

Агар квартирада 2 ва ундан ортиқ ҳисоблагич ўрнатилган бўлса, унда кўрсаткичларни жамлаб, умумий суммани ботга юбориш зарур.

Бундан ташқари, агар маълумотларни киритишда хатога йўл қўйилса, тўғри маълумотларни ботга қайта юбориш керак. Охирги олинган кўрсаткичлар “Веолиа Энергй Ташкент” маълумотлар базасида кўрсатилади.

Компания бот орқали олинган кўрсаткичларни истеъмолчиларнинг шахсий аккаунтларига мунтазам равишда юклаб боради.