Škoda Group компанияси Ўзбекистон темир йўллари билан 320 млн евролик 30 та электропоезд етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Чехиянинг Škoda Group компанияси Ўзбекистон темир йўллари билан умумий қиймати 320 миллион евро бўлган 30 та электропоезд етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Шартнома икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги учрашув доирасида амалга оширилди.Škoda Ўзбекистонга аллақачон Латвия ва Эстония темир йўл операторлари учун ишлаб чиқарган электр блокларига ўхшаш кенг калибрли поездларни етказиб беради. Škoda кейинги йилдан ишлаб чиқаришни бошлайди. Лойиҳа Чехия банклари томонидан EGAP экспорт суғурта агентлиги кўмагида молиялаштирилади.
Поезд вагонлари қисман паст қаватли бўлиб, Wi-Fi ҳамда ички ва ташқи CCTV тизимлари билан жиҳозланган бўлади.
«Ўзбекистонга поезд етказиб берувчи сифатида танланганимиз нафақат автотранспортларимизнинг юқори сифатининг исботи, балки халқаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Поездлар тўрт агрегат ва кенг темир йўл калибидан (1,520 метр) иборат бўлади. Асосий қисмни ишлаб чиқариш Остравадаги ишлаб чиқариш заводимизда, йиғишнинг бир қисми эса Ўзбекистонда амалга оширилади», — деди Škoda GroupМарказий ва Шарқий минтақаси президенти Зденек Свата.
Электропоездларни ҳарид қилиш бўйича президентнинг тегишли қарори ҳам қабул қилинган. Унга кўра, Škoda Group компаниясидан 30 та замонавий электропоезд ва Жанубий Кореянинг Hyudai Rotem компаниясидан эса 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар ҳарид қилиш белгилаб қўйилган.Қарорда қайд этилишича, мазкур электропоезд харидини молиялаштириш бўйича Чехия банклари (350 млн евро) ва Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасидан (180 млн евро) кредитлар жалб қилинади.