“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар беришича,16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди.
➖Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
➖Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.