Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг икки ёшли болани уриши натижасида уни ерга йиқилгани акс этган видео тарқалди.
Маскур ҳодиса бугун, 13 октябрда содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ушбу воқеа бўйича Ички ишлар бош бошқармасига ариза келиб тушмаган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув олиб бориш учун Ички ишлар бўлими ходимлари кўрсатилган манзилга йўл олишган.