«Вақф» хайрия жамоат фондига янги раис сайланди

13 октябрь, жума куни муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида «Вақф» хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала, жумладан, Фондга янги раис сайлаш масаласи кўрилди.

Йиғилишда шу кунга қадар Фонд раиси вазифасида ишлаб келган Зиёвуддин домла Мирсодиқов ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилгани маълум қилинди.

Кенгаш аъзолари томонидан Фонд раҳбари лавозимига ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлган Исахон Абдуллаев сайланди.

Исахон Абдуллаев Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими, Махсус жамғарма раиси ҳамда Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ижрочи директори каби муҳим лавозимларда самарали фаолият юритган. Тайинловга қадар Фонд раиси ўринбосари вазифасида ишлаётган эди.

Шунингдек, йиғилишда фонд фаолиятини ривожлантириш борасидаги келгусидаги режалари муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.