Самара университети олимлари инсон танасининг юрак ва пулс ритмларига асосланган ҳолда қон томирларининг қайишқоқлигини баҳолашга имкон берадиган махсус диагностика усулини таклиф қилди. Бу атеросклерозни дастлабки босқичларда ташхислаш, шунингдек, оғир юрак касалликларининг олдини олиш имконини беради.
Инсон қон айланиш тизимининг хусусиятларидан бири томирларнинг қайишқоқлигидир. Агар деворлар қаттиқ бўлса, юрак хуружи ҳамда атеросклерозга мойилликни кўрсатади.
Қон томирларининг жорий қайишқоқлигини баҳолаш учун анъанавий равишда қимматбаҳо ултратовуш ускуналари ва рентген тизимларига асосланган усуллар қўлланилади. Бу эса юқори малакали мутахассисларнинг иштирокини талаб қилади. Самара университетида янги усул таклиф қилинди: юрак уриши ва ритмларини таҳлил қилиш.
Келажакда ноинвазив баҳолашнинг ушбу жуда оддий усулини жорий этиш дастлабки ташхис самарадорлигини сезиларли даражада оширади, шунингдек, кўп ҳолларда юрак хуружининг олдини олади. Келажакда тадқиқотчилар юрак-қон томир тизимининг фаолияти соҳасидаги билимларни кенгайтириш учун кўпроқ мутахассислар эътиборини жалб қилиш ниятида.