Мобил операторлар уюшмаси (ГСМА) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, дунё аҳолисининг 55 фоизи смартфонлардан фойдаланиши аниқланган. Бу 4,3 миллиард кишини ташкил этади. Бироқ инсониятнинг қолган қисми мобиль телефонларга эга эмас ёки тугмачали моделларни афзал кўради.
Интернетдан фойдаланувчиларнинг 4,6 миллиарди интернетга уланган. Қайд этилишича, ушбу гуруҳнинг 4 миллиарди интернетга кириш учун смартфонлардан фойдаланса, қолганлари оддий мобил телефонларни танлайди.
Қизиғи шундаки, аҳолининг 90 фоиздан ортиғи мобиль телефонлар қамрови зоналарида яшашига қарамай , 3,4 миллиардга яқин киши ўз қурилмаларидан интернетга уланмайди. Айниқса, интернетдан маҳрум бўлганларнинг катта қисми Африка ва Жанубий Осиё мамлакатларида яшайди.