Бразилия Амазонкасида кучли қурғоқчилик кузатиляпти

Бразилия ҳукумати қурғоқчилик иқлим ўзгариши ва Эл-Нино ҳодисасига боғлиқ эканини айтмоқда. Натижада Амазонка шимолида ёғингарчилик ўртача тарихий кўрсаткичдан пастлаган ва дарёлар сатҳи рекорд даражага тушиб кетган. Сув сатҳининг пасайиши Амазонка атрофида яшайдиган қарийб 30 миллион кишининг ҳаётига хавф соляпти.

Фото: BBC

20 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кўплаб дарёлар қуриб, ўн минглаб одамлар узоқ ўрмон қишлоқларида ёрдамсиз қолмоқда.

Фото: BBC

Тирикчилик ва транспорт учун дарёларга бутунлай боғланиб қолган қишлоқлар озиқ-овқат, дори-дармон ва сувни ҳаво транспорти орқали олишга мажбур бўляпти. Айримлар сув учун қудуқ қазяпти.

Фото: BBC
Фото: BBC

Транспорт, газ ва таъминот захиралари ортилган кемалар Рио Негро дарёсида сув сатҳи тушиб кетгани учун ўрнидан қўзғалолмай, қуруқликда қолиб кетган.

Фото: BBC
Фото: BBC
Фото: BBC

Жазирама ва қурғоқчилик дарёда кўплаб балиқ ва делфинларнинг катта миқдорда ўлишига сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.

Фото: BBC
Фото: BBC
Фото: BBC

Ерлик аҳоли сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва уни ташиш учун транспортга эҳтиёж сезяпти. Бунинг учун ҳукумат иқлим фавқулодда ҳолати эълон қилишини кутяпти.

Фото: BBC
Фото: BBC

Ўтган ой ҳукумат изоляция қилинган қишлоқларга озиқ-овқат етказиб бериш учун ишчи гуруҳини жўнатган, бироқ вазият тобора ёмонлашаётгани учун уларга кўпроқ ёрдам керак.

Фото: BBC
Фото: BBC