Агар жангчилар қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни қўйиб юборса ҳамда таслим бўлса, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тўқнашув ортиқча қон тўкишларсиз тугаши мумкин. Бу ҳақда Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан Хавфсизлик кенгашининг Ғазо сектори ва Исроилдаги вазият бўйича резолюция йиғилишида айтиб ўтди.
“Исроилнинг вазифаси гаровга олинганларни, келажагимизни, Ғазо халқини қутқаришдир. Бу қутқарув миссияси. Бу миссия жуда тез бажарилиши мумкин. Агар ҲАМАС қуролини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилса ва таслим бўлса, бу уруш ўқ узмасдан тугаши мумкин. Нега ҲАМАСни бунга чақирмайсиз, нега бу резолюциянинг бир қисми эмас?” дейди Эрдан.
Дипломат ҳозирги можарони БМТ учун бурилиш нуқтаси деб атаган. Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Ғазо секторига миллиардлаб доллар жўнатган, аммо бунинг ҳаммаси ҲАМАСга кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан Исроилнинг Ғазо секторини босиб олиш нияти йўқлигини, аммо мамлакат ҲАМАСни йўқ қилиш учун ҳамма нарсани қилишини айтганди.