Тошкентда Миллий гвардия қўриқлаш ходими ўзини отиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Миллий гвардия қўриқлаш ходими унга бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланилди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ушбу воқеа бугун, 17 октябрь куни содир бўлган.

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Олмазор тумани прокуратураси биносида юз берган. Ҳозирча Миллий гвардия ходими ўз жонига нима учун қасд қилгани маълум эмас.

Ҳозирча Миллий гвардия ходими ўз жонига нима учун қасд қилгани маълум эмас.