Ҳаёт учун хавфли торнадолар ҳақида барвақт огоҳлантирувчи сиреналар платформасидаги каби эндиликда сунъий идрок (АИ) ва НАСА сунъий йўлдош маълумотларини бирлаштирган янги компютер модели хавфли космик об-ҳаво ҳақида сигнал бериш имкониятларини вужудга келтирди.
Модель сунъий идрокдан фойдаланиб, космик кемалар томонидан қуёш шамолини ўлчаш маълумотларини (Қуёшдан материянинг (плазма) оқими) таҳлил қилади ва 30 дақиқалик олдиндан огоҳлантириш билан яқинлашиб келаётган қуёш бўронинини барвақт пронгноз қилади. Бу геомагнит бўронларига тайёргарлик кўриш ва электр тармоғи ҳамда бошқа муҳим инфратузилма учун жиддий оқибатларнинг олдини олиш учун етарли вақтни таъминлаши мумкинлигин англатади.
Қуёш доимий равишда қуёш чақнашлари натижасида кучсиз ва кучли чақнашлар шаклида ўз плазмасини «қуёш шамоли» деб номланувчи доимий оқим кўринишида космосга улоқтиради. Ушбу қуёш плазмаси Ернинг магнит муҳити «магнитосферасига» кирганда, у геомагнит бўронларни келтириб чиқаради. Ушбу магнит бўронларнинг интенсивлиги кучсиздан ўртача даражагача ўзгариши мумкин. Баъзи ҳолатларда кучли магнит бўронлари технологик қурилмаларни ишдан чиқариш ҳам мумкин.
Масалан, 1989 йилдаги ҳалокатли магнит бўрони Квебек бўйлаб 12 соат давомида электр узилишига олиб келган, миллионлаб Канадаликларни зулматга қолдирган ҳамда мактаблар ва корхоналарни вақтинча ёпилган. Кузатувлар тарихидаги энг кучли магнит бўрони 1859 йилдаги Каррингтон воқеаси ҳисобланиб, у телеграф станцияларида ёнғинларни келтириб чиқаради ва алоқа хабарлари юборилишига тўсқинлик қилди.
Агар Каррингтондаги воқеа бугун содир бўлганида, бу кенг тарқалган электр узилишлари, доимий электр узилишлари ва глобал интернет алоқалардаги узилишлар каби янада жиддий оқибатларга олиб келган бўлар эди. Бундай технологик колапс иқтисодиётга зарар етказиши, бутун дунё бўйлаб одамларнинг хавфсизлиги ва турмуш тарзига хавф туғдириши мумкин.
2024 — 2025 йилларда геомагнит бўронларининг сўнги 12 йилликдаги циклик ўзгаришининг максимум даврида мазкур технология ҳали инсониятга кўпдан кўп муаммоларга қарши туриш учун етарлича вақтни яратади.