7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми натижасида 11 журналист ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ ОАВ ходими яраланди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Бу ҳақда Фаластин Журналистлар уюшмасининг Озодлик қўмитаси ҳисоботида айтилган. Ҳисоботда, шунингдек, икки ОАВ ходимининг ғойиб бўлгани қайд этилган.
Ҳужжатда фаластинлик журналистларга ҳужумлар сони ортиб бораётганига урғу берилган ва 20 га яқин журналистнинг уйига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилган.
Бундан ташқари, ҳисоботда журналистларнинг оила аъзолари уйларига қилинган ҳужум чоғида ҳалок бўлгани ва яралангани қайд этилган.
Al Jazeeraнинг офиси, Фаластин телевидениеси, “Акса” медиа тармоғи, «Маан» ахборот агентлиги, “Ал-Қудс” газетаси ва баъзи радиостанциялар Исроил ўқларидан зарар кўрди.