Тошкент вилоятида бир қизни зўрлаганликда гумон қилинган Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, мазкур жиноят иши суднинг иш юритувига келиб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Олий суд матбуот хизмати унга қандай жазо тайинланганини эълон қилди.
Унга кўра, 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш.Ш. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган)га оид жиноят иши якунланди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Ш.Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг аппеляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.