Гемоглобин миқдори нормада эркакларда 130-140, аёлларда эса 120-130 оралиғида бўлиши керак. Агар шу кўрсаткичдан юқори бўлса, меъёридан ошган ҳисобланади.
Меъёридан озгина ортиқ бўлса, унчалик хавфли эмас. Аммо кўп миқдорда ортиқ бўлиши ёмон. Чунки қон ўта даражада қуюқ ва у капилляр томирлардан яхши ҳолатда ўтмаётган бўлади. Бу ҳолатнинг сабаби тезда ўрганилиши керак.
Бу жараён буйрак касалликлари, гипоксия (организмда кислород етишмовчилиги), ортиқча вазн, камдан-кам ҳолларда бўлса ҳам аёлларда бачадон миомаси натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин.