Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 24-25 октябрь кунлари айрим автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар қилмоқда. Жумладан:
— 56-сонли “Тарихтешар маҳалласи – Чорсу савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати бир томонлама Фурқат ва A.Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали Чорсу савдо марказига чапга ҳаракатланган ҳолда ўзгартирилади;
— 60-сонли “Электрокабел заводи – Тошкент МУМ” автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Шахрисабз кўчасидан A.Темур, И.Каримов кўчалари орқали ўзгартирилади;
— 95-сонли “Юнусобод 15-даҳаси – Авиасозлар АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Паркент, Кичик ҳалқа йўли, Катта Дархон, Оққўрғон, Осиё кўчалари орқали ўзгартирилади;
— 16-сонли “Наврўз бозори – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракати Наврўз бозоридан ТТЗ АШБгача узайтирилади;
— 103-сонли “Дўмбирабод мавзеси – Чорсу савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати Дўмбирабод мавзесидан Чилонзор буюм бозори АШБгача узайтирилади;
— 148-сонли “Миришкор маҳалласи – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракати Миришкор маҳалласидан Олмос маҳалласи ҳудудигача узайтирилади.