Самарқандда 3 киши газдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.
Билдирилишича, воқеа 15 октябрь куни 16:00-17:00 атрофида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Тараққиёт» маҳалласида юз берган. Бир оиланинг 3 нафар аъзоси ўз уйида вафот этган. Уларнинг энг кичиги 4 ёшда бўлган.
Оиланинг ўғил фарзанди бақириб, қўшниларга хабар берган. Аммо одамлар етиб борганда оиланинг барча аъзолари, жумладан, 3-синфда ўқийдиган қиз фарзанди ҳам аллақачон вафот этганди.
Қўшни аёлнинг сўзларига кўра, оила бу уйдан кўчиб кетган ва фақат шанба, якшанба кунлари уйни тозалаш учун келиб турган. Бу сафар ҳам улар шу мақсадда дала ҳовлига келган ва уйни тозалаётган бўлган. Аммо уйга тарқалган газдан заҳарланиб, вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 49 киши хот-догдан заҳарланганди.