Буюк Британияда қашшоқлик ортиб бормоқда. Ўтган йили Буюк Британиянинг 3,8 миллион аҳолиси, жумладан, бир миллион бола қашшоқликка дуч келди, деб хабар бермоқда Кazinform агентлиги.
Joseph Rowntree Foundation нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, сўнгги уч йилда Буюк Британияда қашшоқлик даражаси 61 фоизга ошган. Ёрдамга муҳтож болалар сони 2017 йилдан буён уч баравар ошди.
Қашшоқлик асосий жисмоний эҳтиёжларни қондира олмаслик сифатида тавсифланади. Бу озиқ-овқат етишмаслиги, уй-жой етишмаслиги, кийим-кечак ва оддий инсон ҳаёти учун зарур бўлган бошқа нарсаларнинг йўқлиги.
Бундан ташқари, коммунал тўловларни ўз вақтида тўламаслик, истеъмол кредити бўйича тўловларни кечиктириш сўровда қатнашганларнинг аксариятига хос бўлди. Озиқ-овқат банкларидан фойдаланувчиларнинг улуши эса 2019 йилдаги 22 фоиздан 2022 йилда 35 фоизгача ошди.
Йўқчилик қашшоқликда яшаётган одамларнинг аҳволини мураккаблаштиради ва ёмонлаштиради. Улар орасида қарзларнинг кўпайиши, озиқ-овқат банкларига қарамлик, уй-жой етишмаслиги ва озиқ-овқат тақчиллиги вазиятни янада оғирлаштиради.
Тадқиқот муаллифлари Буюк Британиянинг ижтимоий таъминот тизими қашшоқликнинг олдини олмайди деган хулосага келишди, чунки ижтимоий нафақаларнинг асосий ставкаси шунчалик пастки, у мамлакатдаги қашшоқлик чегарасини енгиб чиқа олмайди.
Шу сабабли, бугунги кунда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга бўлмаган муҳожирлар билан чегараланган қашшоқликка асосан Буюк Британия фуқаролари ва ижтимоий нафақа оладиган оилалар дуч келмоқда.