AҚШнинг Мэн штатидаги Люистон шаҳрида номаълум шахс қуролдан одамларга қарата ўт очди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 22 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Штатнинг иккинчи йирик шаҳри аҳолисига хавфсиз жойлардан бошпана топиш тавсия этилган.
Полиция гумонланувчининг суратини эълон қилди. Полиция маълумотларига кўра, воқеалар «турли жойларда» содир бўлган.
Оқ уйнинг билдиришича, президент Жо Байден воқеа ҳақида хабардор қилинган.
Мэн полицияси қуролли шахс 40 ёшли Роберт Кард эканлигини аниқлади.
Полиция жиноятчини излашда давом этмоқда, унинг қуролли ва ўта хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.