Исроил Россияга кескин норозилик билдирди

Исроил томони ҲАМАС вакилларини Москвага боргани муносабати билан Россияга кескин норозилик билдирди. 

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҲАМАСни қораловчи резолюциясига вето қўйганидан бир кун ўтиб, ҳарбий гуруҳ делегацияси Москвага борган. 

«Исроил ХAМAСнинг юқори мартабали мулозимларини Москвага таклиф қилишни терроризмни қўллаб-қувватловчи ва ХAМAС террорчиларининг ваҳшийликларини қонунийлаштирадиган номақбул қадам деб ҳисоблайди», дейди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лиор Ҳаят. 

Исроилнинг Россияга нисбатан оммавий танқиди кам учрайди, дея қайд этади нашр.