Адлия вазирлиги томонидан президентнинг “Атроф-муҳитни, аҳоли саломатлигини зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;
“Тунги вақт”ни – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш;
2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида бир қатор тақиқлар;
“Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар ягона геоахборот портали” тизимини яратиш ҳамда масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш;
ҳидлар ва ёруғлик шовқинлари бўйича санитария нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш мақсадида бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва бузиш ишларида чангнинг чиқиши ва атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш имконини берадиган замонавий сувни пуркайдиган (микроклимат) технологияларини жорий этиш чораларини кўриш.