Ўзбекистонда рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга туширилди. Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.
27 октябрь куни «ICTWEEK UZBEKISTAN — 2023» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар қилди.
Хизматнинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.
Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади. Бу рақам йўқотилишининг олдини олади ҳамда алоқа операторлари томонидан рақам ресурсларидан янада оқилона фойдаланилишига хизмат қилади.
Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланишимкониятининг тақдим этилаётгани хизматнинг энг қулай томонидир.
Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Beeline, Mobi.uz, Ucell, UZTELECOM, Humansкаби5 та мобил алоқа оператори фаолият кўрсатади.Улар томонидан мижозларга мобил алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Агар хизматдан фойдаланиб, мобил алоқа оператори ўзгартирилса, кўчирилган рақамлар ўз шаклини ва кўринишини сақлаб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон фармонининг 24-иловаси 17-бандига мувофиқ «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУКгакўчиб ўтган рақамларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган базасини шакллантириш ва ишлашини таъминлаш вазифалари юклан эди.Ўтган вақт давомида «ЎзТТБРМ» ДУК томонидан белгиланган барча ташкилий ишлар тўлиқ амалга оширилиши натижасида юқорида таъкидланган хизмат йўлга қўйилди.