Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов тўққиз давлат вакиллари билан Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда вазир ўз Телеграм каналида ёзмоқда.
«Бугун Ташқи ишлар вазилигида БAA, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Aрабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилдик. Бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашдик.
Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз» дейилади хабарда.